Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ОБОД ХОНАДОН – ОБОД КЎЧА – ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ АМАЛДА
2023-12-04 09:43:26 290
Жараён
Барчамизга маълумки Қўштепа туманидаги Шомирза маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Қисқа муддатда мазкур маҳалла ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилди.
Жорий йил 1-7 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб Шомирза маҳалласида “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳуқуқий тарғибот, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Шунингдек, маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш борасидаги сай- ҳаракатлар ҳам давом этмоқда. Хусусан, аҳолига ичимлик суви тортиш мақсадида амалга оширилаётган қўшимча лойиҳага кўра жадал суръатда иш олиб борилмоқда. Қўрғонча қабристонига эса маҳалла аҳлининг ташаббуси ва хомийлигида зиёратчилар учун ичмлик суви тармоғи тортиш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳам давом этмоқда. Ватанпарвар кўчасига ҳам аҳоли хомийлигида ва ҳашар йули билан шағал ётқизилиб, Чинобод кўчасида асфальтлаштириш ишлари олиб борилди.