Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

GLOBAL TEXTILE INFINITY КОРХОНАСИДА 3 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА БАРПО ЭТИЛГАН ТИКУВЧИЛИК ЎҚУВ МАРКАЗИДА ЙИЛИГА 640 ТА МАЛАКАЛИ ТИКУВЧИ ТАЙЁРЛАНАДИ

×

 2023-12-02 20:26:33    344

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа туманида жойлашган Global Textile Infinity корхонасида барпо этилган замонавий тикувчилик ўқув маркази очилиш тадбирида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил февраль ойида мазкур корхонага ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижроси сифатида қисқа муддатда амалга оширилган 3 миллион долларлик лойиҳа натижасида Global Textile гуруҳига кирувчи корхоналар учун малакали кадрлар тайёрлаш имконияти яратилди.

Корхонанинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобига барпо этилган марказда ўқув жараёнлари давомида касб ўрганувчиларга маош ҳам тўлаб борилади. Марказда йиллик 2,5 миллион дона замонавий трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларни сотиш орқали ўзини ўзи молиявий қоплаш имконияти мавжуд.

Давлатимиз раҳбари томонидан корхонага ташриф чоғида тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш, таниқли брендлар билан ҳамкорлик ўрнатиш зарурлиги таъкидланганди. Global Textile бугунги кунда Франциянинг Kiabi, Германиянинг Engelbert Strauss ҳамда Triumph, АҚШнинг The North Face каби дунёга машҳур компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиб, ушбу брендлар остидаги либосларни вилоятимизда ишлаб чиқариш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Global Textile томонидан пахта экишдан бошлаб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнда экологик хавфсизликни, атроф-муҳитга зарар етмаслигини таъминлаш, бу занжирнинг барча бўғинларида муқобил энергия манбаларидан, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш масалаларига устуворлик берилгани, ишлаб чиқаришга энг замонавий технологияларни жорий этилгани дунё брендларини жалб этишда муҳим роль ўйнамоқда.

Музаффар Разаков томонидан асос солинган “Global Textile” компаниялар гуруҳида бугунги кунда жами 6,5 минг нафардан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Икки йил аввал тамал тоши қўйилган Қўштепадаги Global Textile Infinity корхонасида эса бугунги кунда 2000 дан зиёд доимий иш ўрни яратилган.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram