Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС!

×

 2023-12-02 16:26:51    344

PDF юклаш
Чоп этиш



3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан йўқлов тадбирлари давом этмоқда

БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрда 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган. Ушбу ташкилотга аъзо давлатлар ҳар йили махсус кун шарафига бағишланган тадбирларни ўтказади.

Қўштепа туманида ҳам сана муносабати билан тадбирлар, хайрия акциялари ва турли лойиҳалар ўтказилмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан кўнгли ярим ҳамюртларимизни холидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан кўмак бериш ишлари олиб борилиб, кўплаб хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун ана шундай йўқлов тадбирлари “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Шомирза МФЙ ҳудудида ҳам ўтказилди. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг масъуллари ҳамда МФЙ вакиллари ижтимоий ёрдамга мухтож кекса ва ногиронларнинг ҳолидан хабар олишди. Сана муносабати билан уларнинг ҳар бирига байрам совғалари улашилди.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram