Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЎНГИЛЛАРГА МЕҲР УЛАШИБ...

×

 2023-12-02 16:05:26    373

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманида 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Хусусан, Қўштепа туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбирлар амалга оширилмоқда.

3 декабрь – Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан Шодлик маҳалласидаги “Райхон” тўйхонасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирда сўз олган  туман ҳокими барчани байрам билан самимий қутлаб, сиҳат-саломатлик, кўнгил хотиржамлигини тилади.

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган юртдошларимизга реабилитация техник воситалари ҳамда  эсдалик совғалари сектор раҳбарлари иштирокида топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида ногиронлиги бўлган фуқароларимиз учун байрам дастурхони атрофида концерт дастури намойиш этилди. Туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз киритди.
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram