Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
3 ДЕКАБРЬ – “ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ХАЙРЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2023-12-02 09:21:55 408
“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” Республикамизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда. Бу эса ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.
Қўштепа туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли маънавий-маърифий ва йўқлов тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, барча маҳаллаларда меҳнат фахрийлари, нуронийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олинмоқда.