Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ОБОД ХОНАДОН – ОБОД КЎЧА – ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАЁТГАН ШОМИРЗА МАҲАЛЛАСИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-12-01 15:51:50 327
Қўштепа туманидаги “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Шомирза МФЙ ҳудудидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
31-йиллиги” муносабати билан “Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” бош ғояси остида маданий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Касб-ҳунар мактабининг педагог ходимлари учун ўтказилган тадбирда Қўштепа тумани ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Холиқов ҳамда Адлия бўлимининг масъул ходими Ғ.Мўйдиновлар иштирок этишди.
Дарҳақиқат янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Давра суҳбати давомида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг мазмуни, моҳияти, аҳамияти ҳамда “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” эканлиги тўғрисида фикр юритилди.