Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЛАСТЕРЛАР ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-12-01 13:42:28    312

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил 29 ноябр куни “Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларини жойларда амалга ошириш бўйича кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Сирдарё-Сўх ИТҲБ бошлиғи Ф.Турсунов, туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳамда соҳага доир мутахассислар иштирок этишди.

Учрашув давомида “Сув текин эмас” деган ғояни барчага тушунтириш, ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш, лазерли ер текислагичларни сотиб олиш ва ерларни лазерли текислашни ташкил қилиш, насос станцияларини ДХШга бериш ва насосларни электродвигателларини энерготежамкор қурилмаларга алмаштиришга доир маълумотлар берилди.

Шунингдек, бу соҳадаги муаммолар, янги ташаббус ва вазифалар муҳокама қилинди. Бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилиши таъкидланди.

Бунда биринчи муҳим вазифа – канал ва ариқларни бетонлаш эканлиги бунинг учун ноябр-март ойлари энг қулай вақт экани, лойиҳаси тайёр каналларда қурилишни ҳозирдан бошлаш кераклиги қайд этилди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram