Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“КОНСТИТУЦИЯ – ХАЛҚЧИЛ ДАВЛАТ, БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ!”

×

 2023-11-30 16:52:38    312

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган тарихий сананинг 31 йиллиги муносабати билан Қўштепа туманида маънавий маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Бугун, Қўштепа туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида “Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Касб-ҳунар мактабининг педагог ходимлари учун ўтказилган давра суҳбатида Қўштепа тумани ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Холиқов ҳамда Адлия бўлимининг масъул ходими Ғ.Мўминовлар иштирок этишди.

Дарҳақиқат янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Давра суҳбати давомида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг мазмуни, моҳияти, аҳамияти ҳамда “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” эканлиги тўғрисида фикр юритилди.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram