Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-11-29 15:14:05    440

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Бугунги кунда экологик муаммолар кўплаб мамлакатларнинг глобал мавзусига айланиб улгурган. Бу эса, бутунжаҳон ҳамжамиятини она табиатни асрашга чақирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мазкур йўналишдаги фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа асосида ҳар йили Ўзбекистонда она ер бағрига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган. Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси умуммиллий ҳаракатга айланиб, ҳозирги кунда ўзига хос қадрият сифатида намоён бўлаётганини кузатиш мумкин.

Қўштепа туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллалар, аҳоли хонадонлари, йўл четлари ва белгиланган майдонларда мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, яшил майдонларни кенгайтириш ишлари жадаллик билан ташкил этилмоқда.

Хусусан, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Экологик Ҳаракати, туман экология бўлими ходимлари, депутатлар ҳамда Ўзбекистон экологик партияси фаоллари, шунингдек “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамкорлигида белгиланган ҳудудда дарахт экиш тадбири ташкилланди. Ушбу ҳаракатлар туфайли ушбу ҳудудга 200 дан ортиқ манзарали сафора кўчатлари экилди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram