Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МЕҲР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ҚЎШТЕПАЛИК ЁШЛАРНИНГ ОРЗУЛАРИ УШАЛДИ

×

 2023-11-25 17:24:49    408

PDF юклаш
Чоп этиш


Меҳр-оқибат, саховатлилик бу – халқимизга хос олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси саналади. Бугун туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек масъул идораларнинг раҳбарлари Соҳибкор МФЙда жойлашган “Оилам-бахтим қувончи” ва Ватан МФЙдаги “Мустақил оилам келажагим пойдевори” номли оилавий болалар уйларига ташриф буюришиб, тарбияланувчиларнинг ҳолидан хабар олишди. Меҳмонлар тарбияланувчиларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишиб, уларнинг қизиқишлари ва мақсадлари ҳақида суҳбатлашдилар.

Шундан сўнг сектор раҳбарлари иштирокида болаларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда “Меҳр дафтари”га киритилган “Оилам-бахтим қувончи” номли оилавий болалар уйининг 5 нафар тарбияланувчиларига 5 дона кийим-кечак жойлаш учун жамадон, 3 дона ноутбук, касбга йўналтириш мақсадида 1 дона тикув машинаси, спорт билан шуғулланиш учун 1 дона электрон югуриш йўлакчаси, “Мустақил оилам келажагим пойдевори” номли оилавий болалар уйининг 5 нафар тарбияланувчиларига эса спорт билан шуғулланиш учун 1 дона электрон югуриш йўлакчаси, пресс, брус, турниги бўлган спорт жиҳози, велотренжер ва спорт тўшаги, спорт тўшаги ва таълим олишга йўналтириш мақсадида фойдаланиш учун принтер ҳамда гантел спорт жиҳозлари топширилди.

Кўрсатилган эътибордан оилавий болалар уйларининг тарбияланувчилари мамнун бўлиб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram