Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2023-11-24 11:30:24 476
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури амалда
Барчамизга маълумки Қўштепа туманидаги Шомирза маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Қисқа муддатда мазкур маҳалла ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилди.
Бугун Шомирза маҳалласида тумандаги сектор раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосарлари, “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича туман штаби таркиби аъзолари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари ва маъсул ходимлари ҳамда Шомирза МФЙнинг мутасаддилари, шунингдек тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда туман ҳокими И.Новиков томонидан жорий йил 1-7 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинида “Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳуқуқий тарғибот, маънавий-маърифий ва маданий ҳамда байрам тадбирларидан иборат “Конституция ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича режалаштирилган тадбирлар хусусида сўз юритди.
Масъулларга “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Шомирза маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Кониститутцияси қабул қилинганлигининг 31-йиллигига бағишланган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида кўрсатма ва топшириқлар берилди.