Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОБОД ХОНАДОН – ОБОД КЎЧА – ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ АМАЛДА

×

 2023-11-23 19:17:33    429

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Барчамизга маълумки Қўштепа туманидаги Шомирза маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Қисқа муддатда мазкур маҳалла ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилди.

Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев иштирокида ўтказилган йиғилиш ҳам айнан Шомирза маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида олиб борилган ишлар хусусида бўлди.

Йиғилишда тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ишчи гуруҳ аъзолари ва маҳалланинг масъуллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида туман ҳокими Илёсбек Новиков Шомирза маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида шу кунгача бажарилган ва бажарилиши лозим ишлар ҳақида маълумот берди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев ҳудудда амалга оширилган ишлар юзасидан мулоқот қилиб, ўзининг тавсияларини айтиб ўтди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram