Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

×

 2023-11-23 15:38:20    372

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизда куз фасли ҳам охирлаб, совуқ кунлар бошланмоқда. Шундан келиб чиқиб айни пайтда тумандаги ижтимоий соҳа объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларининг қишги мавсумга тайёрлиги алоҳида назоратга олинмоқда.

Шу муносабат билан туман ҳокими И.Новиков тегишли соҳа раҳбарлари билан биргаликда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактаб, матабгача таълим ташкилотлари ҳамда тиббиёт пунктларида бўлиб, ушбу муассасалардаги қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишмоқда.

Туман раҳбари бугун 1-сектор ҳудудидаги 33-умумтаълим мактабида бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлик холати ҳамда таълим жараёнлари билан танишди. Ташриф чоғида туман ҳокими ўқувчилар билан суҳбатлашиб, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда муассаса раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.



Шунингдек, туман ҳокими 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, муассасада қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман раҳбари томонидан мутасадди раҳбарларга муассасада куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ва мавсумни беталофат ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram