Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
2023-11-23 11:55:27 276
Вилоят ҳокимининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан 2023 йил 20 ноябрдан 20 декабрга қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди.
Ушбу ойлик дастури доирасида бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида барча даражадаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳамда давлат хизматига алоқадор бўлган ходимлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.
Давлат идораларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган ушбу тарғибот тадбирида туман ҳокими И.Новиков, вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Ф.Нугманов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Мамарасулов, вилоят Адлия бошқармаси Фахрийлар Кенгаши раиси Р.Қирғизов, вилоят ИИБ ТҚХ ЖИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили майор Р.Абдуллаев ҳамда туман Адлия бўлими бошлиғи А.Мамадалиевлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.
Шунингдек, маърузачилар ўз сўзлари давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида фикр юритар эканлар, бугунги кунда, афсуски, айрим давлат хизматчилари орасида ҳам иш фаолиятида давомида турли коррупцион ҳолатларга йўл қўяётганлар борлигини айтиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун барчага бирдек жавобгарликнинг муқаррарлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Семинар-тренинг давомида иштирокчилар мутахассислардан мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.