Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЎҚЧИ” ОИЛАВИЙ ШИФОКОР ПУНКТИ “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНИБ, ИШГА ТУШИРИЛДИ
2023-11-22 15:27:40 298
#Ташаббусли_бюджет
Бугун, Қўштепа тумани “Ўрта Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ўқчи” оилавий шифокор пункти “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида мукаммал таъмирланиб, ишга туширилди.
Қишлоқ врачлик пунктида 2 нафар шифокор, 20 нафар ўрта ва 1 нафар кичик тиббий ходимларнинг 9375 нафардан иборат қишлоқ аҳлига малакали тиббий хизмат кўрсатишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди.
“Ўрта Ўқчи” қишлоқ врачлик пунктининг очилиш маросимида туман ҳокими И.Новиков, туман прокурори А.Худойберганов ҳамда тиббиёт ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Шуни такидлаш жоизки, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида таъмирталаб холатга келиб қолган оилавий шифокор пунктини мукаммал таъмирдан чиқариш ва атрофини ўраш таклифи ғолиб деб топилиб, 1117912632,05 сўм маблағ ажратилган.
Пудратчи корхона “Қурилиш ҳамкор таъмирлаш” МЧЖ томонидан “Ўқчи” оилавий шифокор пунктида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.