Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

×

 2023-11-22 10:19:08    271

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Республикамизга совуқ ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан, истеъмолчиларда табиий газга бўлган эҳтиёж ўз-ўзидан ортиб боради. Газ таъминоти ташкилотлари томонидан истеъмолчиларни бир меъёрда ҳамда узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали, Қўштепа туман газ бўлими Сиздан ёнғин ва иситиш жиҳозлари сабабли келиб чиқувчи ис газидан заҳарланиш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга эътибор беришингизни сўрайди ва огоҳлантиради.

Иситиш жиҳозларидан узоқ вақт узлуксиз фойдаланманг;

Қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

Газ плитасидан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;

 Газ ускуналарини улашда ностандарт резина шланглардан фойдаланманг;

 Иситиш печлари ва мўриконларнинг созлигини текширинг;

Мўриконлар бекилиб қолмаганига алоҳида эътибор беринг;

 Кўп қаватли уйларни ветканаллари очиқлигига эътибор беринг;

Газ жиҳозларидан фойдаланишга кўникмаси бўлмаган шахслар

ёки ёш болалар томонидан фойдаланишга йўл қўйманг;

Газ жиҳозларини ёқилган ҳолда қаровсиз қолдирманг.

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ Қў‌штепа тумангаз бў‌лими.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram