Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА 2 НАФАР УЙ-ЖОЙГА МУҲТОЖ ДЕБ ТОПИЛГАН ЕТИМ ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРГА УЙ-ЖОЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-11-18 13:12:21    413

PDF юклаш
Чоп этиш



Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар доим эътиборда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий етимликни янада камайтириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани ҳокимлиги томонидан 2 нафар уй-жойга муҳтож деб топилган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Фарғона ва Марғилон шаҳридан 2 та замонавий, тўлиқ жиҳозланган уй-жойларнинг рамзий калитлари тантанали равишда топширилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов, туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, тегишли идораларнинг масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов ва туман ҳокими И.Новиковлар янги уй-жой эгаларини муборак этишиб, келажакда Ватан равнақи ва ривожига муносиб хисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишларига тилак билдирдилар.

Ўз навбатида уй-жой олган ёшлар ҳам аввалом бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга чин етимларга қилинган эътибори учун ҳамда шундай уй-жойларни олиб беришга ўз хиссаларини қўшган барча-барчага ўз миннатдорчилигини билдиришди.

 











 

 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram