Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2023-11-17 13:54:51    207

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманидаги “Ўқчи саройи” тўйхонасида тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бўлими раҳбар ва ходимлари, соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар ҳамда энг фаол тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Илёсбек Новиков барча соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрамлари билан қутлаб, уларнинг фидокорона меҳнат фаолиятларига улкан муваффақиятлар тилади. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, эндиликда тиббий хизматнинг асосий вазифаси касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олишга, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга, узоқ умр кўришига ҳисса қўшишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли экани таъкидланди.

Тадбир давомида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида самарали меҳнат фаолияти ва алоҳида хизматлари билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ туман тиббиёт ходимларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Тиббиёт ходимлари учун байрам дастурхони ташкил қилиниб, туман Маданият бўлимининг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт дастури ташкил этилиб, иштирокчилар кайфиятига хуш кайфият улашилди.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram