Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ФАОЛ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ТАШАККУРНОМА ҲАМДА ЭСДАЛИК СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2023-11-15 12:11:20 390
Маълумки, юртимизда ҳунармандчилик қадимдан тараққий этган, аждодларимиз ушбу соҳанинг кўплаб турлари билан фаол шуғулланган. Халқимиз ҳунар ўрганиб, турли бежирим буюмлар яратиш, кундалик ҳаётда асқотадиган жиҳозлар тайёрлаш, шу орқали ўз меҳнати билан одамларга наф келтиришни қадрият даражасига кўтарган. Ҳунармандчиликнинг у ёки бу йўналиши бир оила вакилларининг асосий машғулотига айланиши натижасида моҳир ҳунармандлар сулоласи юзага келган. Жойларда ўзига хос мактаблар шаклланган. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳунармандчиликнинг ўттиздан ортиқ йўналиши мавжуд. Ушбу йўналишларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юртимизда ва ундан ташқарида ташкил этилаётган кўргазмаларда муваффақият қозонаётгани сир эмас.
Дарҳақиқат маҳаллаларда ҳунармандчиликни ривожланишига ҳоким ёрдамчилари ҳам ўз хиссаларини қўшиб келишмоқда. Қўштепа туманидаги ана шундай фаол ҳоким ёрдамчиларига ҳамда туман ҳокимлигининг масъулларига Ҳунарманд уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.