Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУЗ ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

×

 2023-11-13 08:04:47    276

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда соҳага дахлдор ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда “Деҳқон бозори” ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга куз-қиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, уй шароитида тайёрланган сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби ҳамда газ ва электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидаларига риоя қилиш бўйича зарурий тавсиялар берилди.

Шунингдек, туман ФВБ ходимлари томонидан туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Лангар шифохонасида тунги текширув ўтказилди. Текширув давомида ишчи ходимларга ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби ҳамда газ ва электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram