Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ВОДИЙ МУКАММАЛ” МЧЖДА 60 НАФАРДАН ЗИЁД ИШСИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
2023-11-10 08:08:56 262
Қўштепа туманида жойлашган “Воддий Мукаммал” масъулияти чекланган жамияти ҳотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган десак муболаға бўлмайди. Чунки ушбу корхона иш бошлагач ҳудуддаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхонанинг умумий қиймати 5,0 млрд.сўм бўлиб, жами маблағлар тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг йиллик қуввати 100,0 минг жуфт бўлиб, лойиҳа тўлиқ ишга тушганда 150 нафар иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда корхонада 60 нафардан зиёд хотин-қизлар фаолият олиб боришмоқда.
– Бизга ушбу корхонада қисқа вақт ичида тикишни ўргатишди. Ҳозирда бемалол пойабзал маҳсулотларини тайёрламоқдамиз. Ишлашимиз учун қулай шароитлар яратилган, ойлик маошимизни ўз вақтида беришмоқда. – дейди М.Қодирова.
Корхонада фойдаланилаётган хом-ашё маҳаллий ўзимизда мавжуд. Эндиликда корхонада тайёрланаётган маҳсулотларни қўшни давлатларга экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда.