Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-11-08 16:03:05 412
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар қатнашди.
Иштирокчилар пресс-тур давомида тумандаги “Воддий Мукаммал” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Қўштепа туманида жойлашган “Воддий Мукаммал” масъулияти чекланган жамияти томонидан пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ташкил этилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 5,0 млрд.сўм бўлиб, жами маблағлар тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобдан амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда корхонада 60 нафардан ортиқ хотин-қизлар фаолият олиб боришмоқда.
Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни асосан МДХ, Европа давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ҳамкорлар билан келишув ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, пресс-турдан сўнг туман ҳокимлигида журналист ва блогерлар учун “Қўштепа туманида ташкил этилган кичик саноат зоналари фаолияти” мавзусида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди.
Матбуот анжуманида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Юнусов иштирокида бўлиб ўтди. Анжуман давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди.