Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-11-06 20:41:17 349
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги Халқ банкидаги холат ҳақида видео мурожаат эълон қилинди.
Чиндан ҳам Қўштепа туманидаги Халк банкида жорий йил 6 ноябр куни IABS дастурида техник узилиш юзага келган. Мижозларга дастурдаги техник носозлик тушунтирилиб, дастурни ишлаши кутилган. Бу ҳақда бошқарув томонидан огоҳлантирилган ва мижозларга етказилган.
Мурожаатда тилга олинган банк биносининг сотилиши мутлақо асоссиз бўлиб, банк биноси хеч кимга сотилмаган. Аксинча, банк ўз фаолиятини давом эттириб мижозларга хизмат кўрсатмоқда. Ўша куни дастур ишлаши билан навбатлар тез орада бартараф бўлган ва мижозларга тўлиқ хизмат кўрсатилган. 6 ноябр куни юзага келган техник носозлик учун банк маъмурияти мижозлардан яна бир бора узур сўраб, келгусида бундай холатларни такрорланмаслигини олдини олинишини маълум қилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.