Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТИНЧЛИК-ҲОТИРЖАМЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/9e768ed720132001ed6f1.jpg)
2023-11-03 16:10:43 438
![](https://telegra.ph/file/9e768ed720132001ed6f1.jpg)
Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида туман ҳокими И.Новиков билан туманда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича белгиланган режа асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг масъуллари, шунингдек, нуронийлар ва фаоллар иштирок этишди.
Туман раҳбари энг аввало ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган масалага тўхталиб ўтди ҳамда юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарога билдирган муносабатини иштирокчиларга ўқиб эшиттирди.
Мулоқот давомида бугунги кунда тинч-осуда осмон остида яшаётганимиз учун доимо шукроналик ҳисси хеч биримизни тарк этмаслиги лозимлиги ҳақида ҳам сўз борди.
Шунингдек, туман ҳокими куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича белгиланган режа асосида олиб борилаётган ишлар ва режаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Бундай тадбирлар барча секторларда, шунингдек, туман ҳокими И.Новиков иштирокида 2-ИДУМИда ҳам ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/99163d8b5edc08651b929.jpg)
![](https://telegra.ph/file/953628a8ec37e7a5aca4b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b1eef65661c863c12f8fa.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6781ac82a87ea405bae82.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d9f2f8037caba28f70213.jpg)
![](https://telegra.ph/file/de308c4ecb479b41b74b4.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a716bcd37eddea3cb38fd.jpg)
![](https://telegra.ph/file/81907e60dc9dd966b74e1.jpg)