Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-11-02 15:16:18    366

PDF юклаш
Чоп этиш





Бугун, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қўштепа тумани ихтисослаштирилган мактабида туманда оилавий ажримлар ҳамда жиноятчиликни олдини олиш, туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова, туман ҳокимлиги ва ИИБнинг масъуллари, шунингдек, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, кайвони онахонлар-у, жамиятимизнинг фаол аёллари иштирок этишди.

Тадбир давомида туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марямхон Юлдашеванинг туманда оилавий ажримлар ҳамда жиноятчиликни олдини олиш, туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди ва тахлил қилинди. Ушбу масала юзасидан фаолларга тегишли топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, хотин-қизлар иштирокида “Хотин-қизлар яшил макон учун” шиори остидаги кўчат экиш тадбири ҳам ўтказилди. Тадбир давомида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова бошчилигида мактаб ҳудудига дарахт кўчатлари, кўп йиллик манзарали гуллар экилди.  

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram