Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САККИЗ СОТИХ ТОМОРҚАДАН 30 МИЛЛИОН СЎМ ҚЎШИМЧА ДАРОМАД

×

 2023-11-02 09:09:51    316

PDF юклаш
Чоп этиш



Томорқа – даромад манбаи


Қўштепа туманида жойлашган “Ватан” МФЙнинг асосий драйвери узум етиштириш бўлиб, аҳоли хонадонларида етиштирилаётган ширин-шакар, сархил узумлар анча машҳур.

– 2750 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳалламизда ҳар бир оила ўз томорқасидан яхши даромад олади, – дейди “Ватан” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Асқарали Мадумаров. – Маҳалламизда ердан унумли фойдаланиб, етиштирган маҳсулотини хорижга экспорт қилаётган миришкор оилалар кўпчиликни ташкил этади.

Бугунги кунда ушбу маҳаллада томорқадан самарали фойдаланиб, оиласи фаровонлигини юксалтираётган ва бозорларимиз тўкин-сочинлигига муносиб ҳисса қўшаётган оилалар талайгина.

Парвоз кўчасида истиқомат қилувчи Замирахон Ниёзова маҳалладаги 6-умумий ўрта таълим мактабида бир неча йил ўқитувчилик қилди. У ишдан бўш вақтларида оила аъзолари билан бирга томорқасидан унумли фойдалиб келди. Замирахон Ниёзова ҳозирда қарилик нафақасига чиққан бўлсада, тиниб-тинчимайди. Уйда бўлгани учун томорқадаги саккиз сотихли узумларга кўпроқ ўзи қарайди.

– Бу йил ҳам биз деҳқонлар учун жуда баракали келди. Ховлимизга экилган “Хусайни” навли узумларнинг ҳар бир килосини 17 минг сўмдан сотиб, оиламиз билан 20 миллион сўм даромад олдик – дейди Замирахон Ниёзова.

Ҳа, айтганча Замирахон Ниёзова узум парваришлаш билангина кифояланиб қолмай, ишкомлар остига хризантема навли гулларни ҳам экиб парваришлади. Кўзни қувонтирган анвойи гуллар ушбу оилага яна қўшимча 10 миллион сўм даромад олиб келди.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram