Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЯНА БИР ЯНГИ КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ad68ad5c4e981d3b52c2f.jpg)
2023-11-01 18:54:11 324
![](https://telegra.ph/file/ad68ad5c4e981d3b52c2f.jpg)
Қўштепа туманида “FERGHANA ECO TEXTILE GROUP” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди.
Бугун туман ҳокими Илёсбек Новиков “Шодлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “FERGHANA ECO TEXTILE GROUP” МЧЖда бўлиб, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Хусанбой Арипов раҳбарлигида ташкил этилган замонавий корхонада ҳудуддаги 70 нафарга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Тикувчилар томонидан буюртма асосида тикилаётган кийимлар Россия давлатига экспорт учун тайёрланмоқда. Ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ва ошириш ҳисобига корхонада яна қўшимча иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
![](https://telegra.ph/file/f06ef0c16cdb75f7b997b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c0989346858ffc7b3127a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6da2aa3ff415a226dab5f.jpg)