Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА 50 НАФАР ЁШГА БЕҒАРАЗ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
2023-11-01 16:02:28 338
Қўштепа туманидаги Маданият марказида “Ёшлар дафтари”да турувчи 50 нафар ёшларнинг 22 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари тарқатилди. Шунингдек, Олий ва профессионал таълим муассасаларида тахсил олаётган иқтисодий кўмакка мухтож 12 нафар ёшларнинг контракт шартномаси тўланди ва 16 нафарга ёшга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Мазкур ёрдамлар “Ёшлар дафтари жамғармаси” маблағлари ҳисобидан ажратилди.
Бугун бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирок этишиб, меҳнат қуроллари ҳамда моддий ёрдамларни ўз эгаларига топширишди.
Айтиш мумкинки, бугунги кунда Қўштепа туманида жами 59 мингдан ортиқ ёшлар истиқомат қилади. Уларнинг 1855 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, 1512 нафари рўйхатдан чиқарилди.
Дарҳақиқат, бугун туманда давлат ғамҳўрлиги ва кўмагига муҳтож ёшларга беғараз ёрдам кўрсатилиб, уларнинг бандлиги таъминланмоқда.