Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ МАСЛАҲАТЧИСИ - “НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ ТУМАН БЎЛИМИ РАИСИ СИДИҚЖОН ЙЎЛДАШЕВНИ БАРЧА НУРОНИЙЛАРИГА МУРОЖААТИ

×

 2023-11-01 14:27:28    480

PDF юклаш
Чоп этиш



 Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!

Азиз нуронийлар!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев яқинда БМТ минбаридан инсоният ҳаётига таҳдид солаётган учта инқироз – иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланишини бартараф этишга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масала бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдириб, устувор вазифаларни белгилаб бердилар. Жумладан, 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” деб эълон қилинди.

Доимо она табиат билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, атроф-муҳит софлиги ва барқарорлигини сақлашга интилиб келадиган кўпмиллатли халқимиз номидан Президентимизнинг ана шу ташаббусларидан руҳ олиб, барчангизни, бутун эл-юртимизни “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” деган олижаноб ғояни биз туманимиз нуронийлари қўллаб-қувватлаймиз.

Доно халқимизда: “Яхшидан боғ қолади” деган пурмаъно ҳикмат бор.

Шундай экан, миллий қадриятларимизга содиқ қолган ҳолда, оилада фарзанд дунёга келганида унга атаб кўчат экиш, ҳашар йўли билан боғ-роғлар яратиш, иморатлар атрофини кўкаламзорлаштириш каби эзгу анъаналаримизга кўра ҳар бир хонадон томонидан 20 туп кўчат экиш ва ўстириш ташаббусини илгари сурамиз.

Муҳтарам нуронийлар!

Сизларнинг бой ҳаётий тажрибангиз, дуо ва тилакларингиз халқимиз учун ҳамиша катта таянч ва суянч бўлиб келмоқда.

Туманимизнинг 19 мингдан ортиқ нуронийларидан маҳаллаларда “Яшил макон” доирасида ёшларга кўчат экиш сирлари, парвариши бўйича зарурий йўл-йўриқлар бериб, хайрли ишга бош-қош бўласизлар деган умидамиз.

Нуронийларимизнинг ҳар бири 1 тупдан кўчат экса ва ҳар бир нуроний ўз ёнига 10 нафар ёшни жалб қилса, бу 5 млн туп кўчат демакдир.

Ҳар биримиз ўз тажрибмиздан ва кўчатларни тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб экилиши, экилган кўчатларни ўсиши, табиат мусаффолигини, асраш халқимизни дастурхонига мўл кўлчилик олиб келиши учун ёшлар ўртасида тарғибот ишларини ташкил этишимиз лозим.

Зеро, Сиз ва бизнинг бугун эккан нихолимиз ўзимизнинг эртанги кунимизга, фарзандларимизнинг порлоқ келажагига бўлган мустаҳкам ишончимизнинг белгиси бўлади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram