Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА ИШЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА
2023-10-30 16:07:11 291
#Куз_қишга_тайёргарлик
#Яшил_макон
Қўштепа туманида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш, шунингдек “Яшил макон” лойиҳаси бўйича белгиланган режа асосида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, бу борадаги ишларни тизимли равишда жойига бориб ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида жойларда ўрганишлар ўтказилмоқда.
2023-2024 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман ҳокимлиги хузуридаги штаб топшириғига асосан ҳамда ишчи гуруҳ томонидан Баланд масжид МФЙ ҳудудда жойлашган ижтимоий соҳа биноларида, Қўрғонча МФЙ ҳудудидаги муаммоли кўчаларда, 28-умумий ўрта таълим мактабида ҳамда 28-ДМТТда, Янгиариқ МФЙ ҳудудидаги 33-МТМ ва 48-умумий ўрта таълим мактабида, Дўстлик МФЙ ҳудудидаги 10-умумий ўрта таълим мактабларидаги мавжуд холат ўрганилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан зарур вазифалар белгилаб олиниб, керакли тавсиялар берилди.