Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ БЎЙИЧА ҚЎШТЕПА ТУМАНИ БУЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
2023-10-30 09:31:07 344
Бугун эрта тонгдан Қўштепа туманидаги Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинида Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Х.Исақов, туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги коммунал соҳа ҳамда ижтимоий соҳа раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда МФЙ раислари, тумандаги масъул корхона ва ташкилотлардан бириктирилган штаб аъзоларига маҳаллаларда, шунингдек мавжуд кўп қаватли уйлар, ижтимоий обектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқилиши, ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни масъуллар томонидан бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз мавсумида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш масаласига ҳам тўхтаб ўтилди.