Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИНИНГ “ШОМИРЗА” МАҲАЛЛАСИ ЯНГИЧА ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ

×

 2023-10-28 21:35:33    523

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Юқорида таъкидланганидек, бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиевлар “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонлари ҳаётга татбиқ этилган “Шомирза” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

Вилоят секторлари, бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, туман секторлари раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Шомирза” маҳалласида амалга оширилган ишларни қолган шаҳар ва туманларда танлаб олинган маҳаллаларда ҳаётга татбиқ этишга бағишланган амалий семинар ҳам бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида Шомирза МФЙда яшовчи “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи 18 нафар фуқароларга тикув машинаси, мотокультиватор, бетон қоришма тайёрловчи дастгоҳ, пишириқ печи ва акфа эшик-ром кесувчи дастгоҳлар Камбағалликни қисқартириш ва Бандликка кўмаклашиш жамғарма маблағлари ҳисобидан топширилди.

“Шомирза” маҳалласида дастлаб 904 та хонадон, мавжуд 12 та кўча ва ҳудуддаги ташкилот ва муассасаларда ўтказилган хатловга биноан “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган бунёдкорлик ишларининг чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Чуқур таҳлиллардан сўнг муаммолар, уни бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар, сарфланадиган маблағлар, молиялаштириш манбаси, ижро муддати, масъуллар аниқ-тиниқ белгилаб олинди. Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига деҳқончилик қилиш учун ер майдони, асбоб-ускуналар учун субсидиялар ажратиш, бандлигини таъминлаш, моддий ёрдам бериш ва ҳоказо кўмаклар учун маблағлар молиялаштирилди.

Ўтган қисқа даврда “Обод хонадон” мезони асосида муаммоси аниқланган 817 хонадоннинг 743 тасида қайтадан қуриш, таши ва ичи, том қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Айниқса, эҳтиёжманд оилалар истиқомат қилаётган 29 та қўрғонни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилишда туман ташкилотлари кўрсатган беминнат ёрдамдан ҳамманинг кўнгли кўтарилди.

Маҳаллада бўлган одам ҳар бир хонадонда, кўчада ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганининг гувоҳи бўлади. 725 та хонадон аҳли томорқадан унумли фойдаланиши учун иккита оқава сув қудуғи қуришга киришилганидан бениҳоя миннатдор. Аҳоли, айниқса ичимлик суви келтирилаётганидан хурсанд. Ҳозиргача 3,6 километр ҳажмда қазиш ишлари амалга оширилган бўлса, 3,4 километрда қувурлар пайвандлаб  бўлинди.

Маҳаллада 308 та темир-бетон таянчлар ўрнатиш режалаштирилган бўлса, уларнинг асосий қисми жойига қўйилди, тўққиз километр масофага электр тармоғини тортиш ишлари давом этаётир. Ҳудуддаги 10 та трансформатор пунктлари таъмирдан чиқарилди.

Ички йўлларни асфалтлаштириш, шағаллаштириш ишлари ҳам жадал олиб бориляпти. Йўлларнинг тўрт километрига асфальт ётқизилди ва бу ҳаракатлар тўхтагани йўқ. Режалаштирилганидан анча кўп—4,3 километр масофадаги йўл шағаллаштирилди. Маҳалла дарвозаси қурилди, фуқаролар йиғини биносини таъмирланиб, олд қисми замонавий қиёфага келтирилди. “Чинобод” кўчасида болалар майдончасини қуриш ишлари ҳам ўз ниҳоясига етказилди.

Белгиланган чора-тадбирлар режасида маҳалладаги ижтимоий объектларда олиб бориладиган бунёдкорлик ишлари кўзда тутилган. Хусусан, 39-мактабгача таълим муассасаси биносини жорий таъмирлаш, хом ғиштдан қурилган 30-МТМ биносини реконструкция қилиш, 23-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун спорт зали қуриш ҳамда жорий таъмирлаш, ҳудуддаги чим устида хоккей турига қизиқувчи ёшлар учун спорт мактаби барпо этиш ҳам режалаштирилиб, муддатлари, молиялаштириш манбалари белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ўтган қисқа давр мобайнида маҳаллада кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ҳам ўтказилди.

Бугун вилоят ҳокими билан мулоқотда хонадондан бошланган ободликдан ўз мамнуниятларини изҳор қилган аҳоли вакиллари, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғвор мақсад йўлида иш олиб бораётган Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

















 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram