Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-10-27 21:10:24    390

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Илёсбек Новиков олиб борди.

Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек сессия давомида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Иқболжон Хамроқулов,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Зокиржон Тўлаганов, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Иброхимжон Акбаров, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марьямхон Юлдашеваларнинг ахборот ва ҳисоботлари ҳам тингланди.

Кун тартиби бўйича сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан жавоблар олдилар.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram