Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНАСИ ОЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ТИКУВЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙМОҚДА
2023-10-27 11:03:50 657
Қўштепа туманида 2023 йилда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган, шунингдек эҳтиёжманд оила вакиллари бўлган 67 нафар хотин-қизларга Маҳаллабай ишлаш агентлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия асосида тикув машиналари тарқатилган.
Хусусан, “Лойсон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 3 нафар аёлларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машинаси ажратилган. Ҳозирда улар ўз хонадонларида буюртма асосида аёллар кийимлари, кўрпа ва тўшак қопламалари тайёрлаб маҳаллий бозорларга сотиб даромад топмоқдалар.
Яқинда Иноқлик кўчасида яшовчи, “Аёллар дафтари”га критилган фуқаро Махфузахон Раджаповага ҳам субсидия асосида тикув машинаси берилди. Махфузахон ҳам оиласига даромад олиб кириш мақсадида ўзининг тикувчилик фаолиятини йўлга қўйди.
Шунингдек, маҳалладаги кам таъминланган ва эҳтиёжмад хотин-қизларнинг 3 нафарига 1 сотих ерга субсидия асосида иссиқхона қуриб берилган бўлиб уларнинг бандлиги ҳам таъминланган.