Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” ШИОРИ ОСТИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-10-26 14:59:00 405
Қўштепа туманидаги “Global Textile Infinity” МЧЖда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимлиги котибият мудири Мўйдинжон Холматов, Республика маънавият тарғиботчиси Шерзоджон Турдибоев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қўштепа тумани вакили Султонхон Нуриддинов ҳамда корхонанинг ишчилари иштирок этди. Тадбирда иштирокчиларга диний экстремизм ҳамда психотроп моддаларнинг инсонга салбий таъсири ҳақида видеофильм намойиш этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар қонли урушлар, ҳарбий юришлар, иқтисодий исканжага олишлар ўрнига мафкуравий воситалар ва маънавий “қурол”лар воситасида одамларнинг тафаккури, онги ва дунёқарашини эгаллашга уринишлар тобора кўзга ташлана бошлаши, бу курашда бошқа ҳудуд ва халқларни ўзига қарам қилиш учун очиқ кўриш ва сезиш қийин бўлган усул ва воситалар, хусусан, маънавий бузғунчилик услублари қўлланилмоқда дея таъкидлаб ўтишди.
Бу курашнинг моҳияти фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойилида олиб борилади. Юртимиздаги барқарор ижтимоий – иқтисодий вазият, кучли ижтимоий сиёсат, миллий ғоя негизида мафкуравий тарбия ва маънавий – маърифий тарғибот ишлари, халқимизнинг ўз эътиқодига содиқлик тамойилларини аллақачон аниқ белгилаб олганлигини таъкидлаш лозим.
Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.