Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 147 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН

×

 2023-10-26 09:04:10    272

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги Маданият марказида туманда ижтимоий-маънавий ҳамда диний мухитни янада соғломлаштириш, диний экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, миссионерлик ва миллатлараро бағрикенгликни таъминлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, шунингдек, масъул идораларнинг раҳбарлари иштирокида ўтказилган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги котибият мудири М.Холматов ҳамда Республика маънавият тарғиботчиси Ш.Турдибоевлар қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар бундай тадбирларнинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди. Шунингдек, суҳбат давомида Республика маънавият тарғиботчиси Ш.Турдибоев ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш, уларнинг қалбида Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни уларнинг қалбларига сингдириш, ислом динининг моҳияти, дин ниқоби остидаги ҳаракатлар, дунёдаги вазият, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Тадбир давомида тарбиявий руҳдаги “Тинчлик қадри” деб номланган видеоролик ҳам намойиш этилди.









 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram