Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ”БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-10-25 18:24:56    290

PDF юклаш
Чоп этиш



25 – октябрь “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Қўштепа тумани ҳокимлигида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков сектор раҳбатлари сўзга чиқиб туманимиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этишиб, байрам билан самимий табриклашди.

Шунингдек тадбирда сўз олган туман ИИБ бошлиғи Иқболжон Хамроқулов 25-октябр – Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан йўлланган Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг соҳа ходимлари ҳамда фахрийларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда туманимиз ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан туман ҳокимлиги ва “FERGANA GLOBAL TEXTILE" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

 















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram