Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҲАМ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-10-24 12:36:47    296

PDF юклаш
Чоп этиш



Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар Қўштепа туманида ҳам қизғин олиб борилмоқда.

Жумладан, туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан, чақириқларга ўз вақтида жавоб бериш мақсадида “Хотин-қизлар яшил макон учун” шиори остида илғор аёллар тадбири ўтказилди.

Тадбир 1-сектор ҳудудидаги Қийқи МФЙ ҳудудида ташкил этилиб, маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари М.Юлдашева ҳам қатнашди.

Тадбир давомида кўп йиллик манзарали гуллар экилди. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.Тадбирлар туманимиз бўйлаб уюшқоқлик билан давом этмоқда.






 

 

 

 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram