Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БАЛАНД МАСЖИД” МАҲАЛЛАСИНИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

×

 2023-10-24 08:15:09    344

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманидаги “Баланд масжид” маҳалласининг инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ “Баланд масжид” маҳалласида аҳолининг сув ва йўл билан боғлиқ муаммолари ҳал этилмоқда.

Хусусан, ушбу лойиҳа учун 4 миллиард 382 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, маҳаллада 12.8 километр ичимлик суви тармоғи тортиш, бир дона сув минораси ўрнатиш ҳамда бир дона сув минорасини рекантрукция қилиш каби ишларни бажарилиши режалаштирилган.

Ҳозирда маҳаллада ичимлик суви тармоғи тортиш бўйича амалга оширилаётган ишлар нихоясига етиб бормоқда. Қолаверса, лойиҳа доирасида 13 та кўчаларнинг 14.2 км қисмини асфальтлаштириш режалаштирилган бўлиб, шу кунларда текислаш ва ичимлик суви тармоғи тортилган йўл четларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram