Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЖРАТИЛАЁТГАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР ҲИСОБИГА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2023-10-23 14:58:12    358

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизда аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бу борада дуч келаётган муаммоларига ечим топиш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Жумладан, Қўштепа туманида ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланмоқда.



Масалан, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан Йўлдошобод МФЙда яшовчи Дилдорахон Турдалиевага имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тикув машинаси олиб берилиб, унинг бандлиги таминланди. Шунингдек, Нурафшон МФЙ ҳудудида яшовчи Мохирахон Тоштемировага эса имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 10 бош наслли қўй олиб берилиб, унинг бандлиги ҳам таъминланди.

Таъкидлаш жоизки, хотин-қизлар учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳисобига маҳаллаларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, тикувчилик, паррандачилик, иссиқхона, асаларичилик, ҳунармандчилик орқали ўзини ўзи банд қилиш ҳамда бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга пухта замин яратилмоқда.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram