Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БУГУН ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ!
2023-10-21 08:48:20 454
1989 йилнинг 21 октябр куни “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 10 апрел куни имзоланган “Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга биноан, 21 октябр Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.
Авваламбор барчангизни Қўштепа тумани ҳокимлиги номидан бугунги айём - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз тўрт йиллиги билан самимий муборакбод этамиз!
Гўзал ва бетакрор она тилимизнинг зиёси қалбларимизни ҳамда тафаккуримизни ёритиб турсин.
Барчамизга Ўзбек тили байрами куни қутлуғ бўлсин!