Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУННИНГ 34 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ (ФОТО)
2023-10-20 13:14:38 414
Қўштепа туманида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 34 йиллиги тантанали равишда нишонланди. Хусусан, туман Маданият марказида 21 октябр – “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан байрамона маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Байрам тадбирида туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Ахроржон Юнусов Ўзбек тили байрами билан барчани муборакбод этиб, тилимизнинг бугунги кундаги нуфузи ва мавқейи ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг туманимизда ўз она тилининг обрўсини ошиши йўлида беминнат хизмат қилаётган бир гуруҳ фидойиларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида туман маданият уйининг санъаткорлари ва хаваскорлар томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ, рақс ҳамда саҳналаштирилган ижодий чиқишлар барча иштирокчиларда кўтаринки руҳ ва фахр-ифтихор уйғотди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолади.