Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНА БИР ОИЛАНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
2023-10-19 08:13:26 500
Қўштепа туманидаги Солижонобод маҳалласида яшовчи Абдумажид Жалилов бир неча йиллардан бери мавсумий ишларда ишлаб келган эди. У жорий йилнинг октябр ойида маҳалла ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Рахмоновга мурожаат қилиб, хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истаги борлигини билдирди.
Ҳоким ёрдамчиси албатта бу ташаббусини мақуллади. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредит ажратилиб, озуқабоп махсулотлар ишлаб чиқарувчи мини тегирмонлар олиб берилди ва Абдумажид Жалиловнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашилди. Натижада ушбу оилада яшовчиларнинг ҳам бандлиги таъминланди. Энди Жалиловлар оиласи ҳам ҳудуддаги тадбиркор оилаларнинг бирига айланиб, оила бюджетига даромад келтира бошлашди.