Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУНОСАБАТ 

×

 2023-10-18 18:02:13    420

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Иштимоий тармоқлар орқали Қўштепа тумани “Қувурбоши” маҳалласидан электр таъминотига оид келиб мурожаатга асосан, қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мамлакатимиз бўйлаб жорий йилнинг 13-октябрь куни кузатилган кучли шамол натижасида Қўштепа туманини электр энергияси билан таъминловчи айрим узатмаларда фавқулодда аварияли узилишлар кузатилган.

Туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари томонидан олиб борилган сай-харакатлари натижасида узатмалар орқали қисқа вақт ичида электр энергиясини етказиб берилиши тикланган.

Бундан ташқари, туманнинг “Қувурбоши” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи узатмада ҳам кузатилган фавқулодда узилиш мутаҳассислар томонидан бартараф этилган бўлиб, кўп ўтмай тармоқда қайта узилиш юзага келган.

Мазкур узилишни бартараф этиш учун туман электр таъминоти корхонасидан ҳамда "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖдан қўшимча бригадалар жалб этилган.

Айни вақтда тармоқ орқали барча истеъмолчилар электр энергияси билан таъминланмоқда.

Ўз ўрнида бундай фавқулодда узилишларни ўз вақтида бартараф қилиш, олдини олиш учун жамиятимиз томонидан тегишли чоралар кўрилаётганлигини билдирамиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram