Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАС: СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ШОМИРЗА МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2023-10-18 10:29:33 412
Қўштепа туманининг Шомирза маҳаллаласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан бугун, тумандаги сектор раҳбарлари ва халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр қабул ҳам Шомирза маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топиш мақсадида бўлиб ўтди.
Унда ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, туманимизнинг бошқа маҳаллаларида яшовчи фуқаролар ҳам ўз муаммоларига ечим топиш мақсадида иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида сектор раҳбарлари барча масалаларни бирма-бир ўрганди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Дарҳақиқат, бу каби қабуллар раҳбарларнинг халқ билан ҳамнафаслигини, қолаверса фуқароларнинг адолат излаб идорама-идора юриши ёки туман марказига овора бўлиб келиб-кетишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда.