Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯПОНИЯ ЭЛЧИХОНАСИ ВАКИЛЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА

×

 2023-10-17 11:12:07    428

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Япония ва Ўзбекистон ўртасида дўстлик алоқалари асрлар оша давом этиб келмоқда. Биргина мисол, Япония ҳукуматининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури” доирасида ижтимоий соҳа объектлари хусусан мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш тизимига япон халқининг беғараз ёрдами асосида замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаш лойиҳалари муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотларига жами 89.0 минг АҚШ доллар миқдорида маблағ ажратилиб беғараз ёрдам кўрсатилган. Шундан тумандаги 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 40.0 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз ёрдам кўрсатилиб, мебел ҳамда ўқув жиҳозлари билан таъминланди.

Бугун, 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига Япониянинг Ўзбекистондаги элчисининг ёрдамчиси Такита-Сато Таэ хоним ҳамда элчихонанинг Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури координатори  Нана Маруяма хонимлар ташриф буюришди.

Меҳмонлар туман ҳокими Илёс Новиков ва вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, шунингдек туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари иштирокида, миллий урф-одатларимизга кўра нон-туз билан кутиб олинди. Шундан сўнг муасса тарбияланувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди.

Мусиқий тадбирдан сўнг меҳмонлар муассаса фаолияти билан яқиндан танишдилар.













 








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram