Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
15 ОКТЯБРЬ - ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2023-10-16 08:16:11 402
15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Қўштепа туманида мазмунли тадбирлар ташкил этилиб, юқори савияда ўтказилмоқда. Маънавий-маърифий тадбирлар давомида қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқларнинг ободлиги ва фаровонлигини оширишда аёлларнинг қўшаётган ҳиссаси ва ўрнига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шундай тадбирлар пахта далаларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Байрам муносабати билан тумандаги “Ховохон Хуршидабону” фермер хўжалигида ўтказилган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ҳам иштирок этди. Туман раҳбари аёлларимизни байрам билан табриклаб, жамиятимизда қишлоқ аёлларининг ўрни бўлаклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётган хотин-қизларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.