Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЎШТЕПА ДАЛАЛАРИДА ТЕРИМ МАШИНАЛАРИ

×

 2023-10-13 11:29:57    508

PDF юклаш
Чоп этиш



Илгарилари пахта мавсумини қудратли машиналарсиз тасаввур этиб бўлмасди. Кейинги пайтларда эса уларни далаларда учратиш амримаҳол бўлиб қолганди. Ваниҳоят, Қўштепа пахтазорларида ҳам энг замонавий терим агрегатлари кузатилмоқда. “Фарғона глобал текстил” пахта-тўқимачилик кластери бу йил Американинг бир кунда қирқ тоннагача пахта терадиган қудратли терим агрегатларини сотиб олди. Бугун кластер далаларида юқори унумли “КЕЙС-III” ва “ЖОНДЕР” терим машиналари кунига 25-30 тоннадан пахта термоқда. Пахтани машинада териш тажрибасини ўрганиш учун қўшни туманлардан мутахассис ва фермерлар ташриф буюрмоқдалар.

– Мавсум қизиган пайтда теримчилар ўртача 100 килограммдан пахта терган бўлсалар, битта техниканинг ўзи ҳар куни 250-300 теримчининг ишини уддалаб қўйяпти десак, хато бўлмайди – дейди, 15-бўлим бошлиғи Қўчқорали Ҳусанов. – Аввало кластер далаларида, хусусан бўлимимизнинг 72 гектар майдонида ҳам чигит 90х90 схема асосида экилиб, дефолиация қилинди, бир сўз билан айганда, машина теримига мослаштирилди. Энди фермерлар ҳам пахтани машинабоп қилиб эксалар, қўл кучига зориқмайдилар. Кластердан машинани ижарага олишлари мумкин. Теримчилар эса тозалов учун зарур бўладилар.





 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram