Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
2023-10-13 08:38:23 495
Қўштепа туманининг “Шаҳартепа” маҳалласида яшовчи Раҳимжон Ҳакимов олийгоҳни битириб, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Иш фаолиятини ривожлантириш учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига ҳайвонларни ички касалликларини барвақт аниқлаш ва диагноз қуйиш учун мўлжалланган УЗИ аппарати олиб иш юритмоқда.
- Юртимизда биз ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан мен ҳам фойдаландим. Иш фаолиятимни йўлга қўйиш учун ўзимнинг кичик тадбиркорлигимни бошладим. Бу албатта, оиламиз даромадига қўшимча манба бўлиб хизмат қилади. Кейинчалик фаолиятимни кенгайтириш ниятидаман, - дейди Раҳимжон Ҳакимов.