Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-10-12 14:34:10    543

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ижтимоий тармоқлар орқали Қўштепа туманидаги 40-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари орасида туберкулёз касаллигига чалинган ўқувчи қайд этилганлиги, мактаб ҳамшираси болаларни тиббий кўрикдан ўткизиб соғлиқларини назоратга олмаганлиги ҳақидаги хабар тарқатилди. Ушбу мурожаат юзасидан Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Муродов қуйидагиларни маълум қилади:

- Мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳолат тўғри бўлиб, ушбу мазкур умумтаълим мактабининг 7-синфида таълим олувчи 2010 йилда туғилган И.Э шахсда туберкулёз касаллиги аниқланган. Ушбу шахс туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида Бронхиал астма ташхиси билан 2021 йилдан диспансер назратида туриб, режа жадвал асосида амбулатор ва стационар шароитларда соғломлаштириш ва даволаниш тадбирлари олиб борилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 21-феврал кунидаги 37-сонли буйруғи билан тасдиқланган 4-иловага мувофиқ, сурункали касалликлари мавжуд бўлган 18-ёшга барча тизим аъзо касалликлари бор болалар тўлиқ тиббий ва инструментал тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган.

Мазкур тартиб доирасида бемор И.Э. 2023 йилнинг 3-июл куни профилактик кўрув жараёнида ўпка сатхи флюрографик текширувдан ўтказилиб фтизиатр кўруви учун юборилган. Мутахассис томонидан беморга балғам таҳлили топшириш тавсия этилган. Балғам таҳлили 2 хил усулда олиш тартиби бўйича олинган. Оддий усулдаги балғам таҳлилида мусбат натижа аниқланмаган. Gene Xpert MRB RIF усулида олинган балғам таҳлили экиш усулида олиниб, Марғилон туманлараро 2-сон фтизиатрия-пулмонология диспансерида текширувдан ўтказилган. Текширув натижаларига кўра бемор И.Э. да касаллик қўзғатувчиси аниқланмаган. Ушбу муассаса томонидан балғам таҳлили Тошкент фтизиатрия ва пулмонология илмий текшириш институтига юборилган. Илмий текшириш инситутида 29-сентябр 2023 йил куни беморда “Локализацияси хусусида аниқлик киритилмаган бактериологик ва гистологик тасдиқланган нафас аъзолари туберкулёзи” (МКБ 10 А15-9) ташхиси тасдиқланган.

Бемор И.Э. касаллик тасдиқланган кундан бошлаб Фарғона вилояти фтизиатрия пулмонология маркази болалар бўлимига даволаниш учун ётқизилган.

Бемор билан мулоқотда бўлган 40-сонли умумтаълим мактабидаги болалар ва беморнинг оила аъзолари тўлиқ текширувлардан ўтказилганида касаллик аниқланмади.

Бемор тахсил олувчи мактабда ва беморнинг яшаш хонадонида санитария қоидаларига риоя этган ҳолда жорий ва якуний зарарсизлантириш ишлари олиб борилди. Касалликнинг келиб чиқиши, унинг белгилари ва касалликдан сақланиш юзасидан мутахассислар томонидан тарғибот ва ташвиқот ишари олиб борилди.

Ҳозирда бемор шифохонада даво муолажаларини давом эттирмоқда. Умумтаълим мактабида ўқувчиларни таълим олишлари учун барқарор санитария режими тўлиқ таъминланган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram